Жисмоний шахсларга

Ушбу бўлимда фуқаролар турли давлат хизматлари учун онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик шахсларга

Тадбиркорнинг шахсий кабинетида онлайн рухсатнома, гувоҳнома ва лицензиялар олиш имконияти мавжуд.

Базавий интерактив хизматлар

Ушбу бўлимда ҳокимлик томонидан кўрсатиладиган базавий интерактив хизмат турлари жойлаштирилган



Мурожаатлар: фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда уларни қабул қилиш тартиби

Мурожаатлар: фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда уларни қабул қилиш тартиби
Интерактив хизмат
  • Бепул фойдаланиш
  • Онлайн мурожаат
  • Қисқа муддатда расмийлаштириш
Хизмат ҳақида Хизматдан фойдаланиш
Мурожаатлар: фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда уларни қабул қилиш тартиби

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун!
  • www.jizzax.uz сайтида рўйхатдан ўтишингиз ёки
  • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда
  • ID.UZ тизими орқали рўйхатдан ўтгач фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

  • Интерактив хизмат номи: Мурожаатлар: фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда уларни қабул қилиш тартиби
  • Категория: Жисмоний шахсларга;

1. Вилоят ҳокимлигида фуқароларнинг оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар билан ишлаш ҳамда фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган “Жиззах вилоят ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш тартиби” асосида амалга оширилади. Вилоят ҳокимлиги аппаратида фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятлари билан ишлаш ҳамда уларни қабул қилиш тартиби тегишли Низом асосида олиб борилади.

2. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъулият вилоят ҳокими ўринбосарлари, умумий бўлим, гуруҳ раҳбарлари ва котибият мудирлари зиммасига юкланади.

3. Вилоят ҳокимлигида фуқаролар шаҳар ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, котибият, бўлим ва гуруҳ раҳбарлари томонидан фуқароларни қабул қилиш хонасида қабул қилинади. Фуқароларни қабул қилиш шаҳар ҳокими қарори билан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади. Қабул жадвали фуқаролар эътиборига етказилади.

4. Вилоят ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан фуқаролар ҳудудларда махсус жадвал асосида сайёр қабул қилинади.

5. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, истиқомат қиладиган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммо ҳал этиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати ҳокимлик девонхонанинг тегишли бўлинмаси ва умумий бўлим раҳбарлари томонидан шахсан назорат қилинади.

6. Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият вилоят ҳокимлиги ҳуқуқшуноси зиммасига юклатилади.

7. вилоят ҳокимлиги ҳуқуқшуноси вилоят ҳокимлигига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб вилоят ҳокими топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан вилоят ҳокими кўриб чиқиши учун тақдим этади. Вилоят ҳокими томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ вилоят ҳокимлиги дэвонхона ишлар бошқармасида рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ижрочиларга етказилади. Ушбу жараён вилоят ҳокимлиги ҳуқуқшуноси томонидан шахсан назорат қилинади. Вилоят ҳокими ўринбосарлари ёки ҳокимлик котибиятлари мудирлари номига келган мурожаатлар ҳам вилоят ҳокимлиги ҳуқуқшуноси томонидан ҳудди шу тартибда расмийлаштирилади ва назоратга олинади. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш учун вилоят ҳокими ёки ушбу мурожаат кўриб чиқиш учун юборилган ҳоким ўринбосари томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.

8. Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади (қўшимча ўрганиш талаб этиладиган таклифлар бундан мустасно) ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кун муддат ичида маълум қилинади.

Ариза ва шикоятлар шаҳар ҳокимлигига тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ва шикоятлар эса ўн бэш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати шаҳар ҳокими томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.

Вилоят ҳокимлигига қабулга келган фуқароларга мурожаатлари бўйича ўша пайтда тушунтириш берилади, масаланинг моҳиятига қараб унинг кўриб чиқилиши натижалари тўғрисида мурожаат муаллифларига ёзма шаклда хабар берилиши ҳам мумкин.

9. Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек, имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалаларни ҳал этиш вилоят ҳокимлигининг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан бэш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.

10. Вилоят ҳокимлиги ҳуқуқшуноси ҳар куннинг охирида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ва улар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилади, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради. Ой якунлари бўйича вилоят ҳокимлигига фуқаролардан келган мурожаатларни умумлаштиради ва уларни мазмуни бўйича таҳлил қилади. Таҳлилий маълумотларни вилоят ҳокимлик соати ва аппарат йиғилишлари муҳокамасига киритади.

 11. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул шахс:

Ғозибеков Абдубоқи Қирқйигитович – вилоят ҳокимлиги ҳуқуқшуноси

Манзил: Жиззах ш., Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 63-уй

Телефон: 8 (372) 226-31-37

Электрон манзили:fuqaro@jizzax.uz

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида, Вилоят ҳокими қарори 15 – январ 2015 йил(*.pdf 804кб)

Хизматдан фойдаланиш(my.gov.uz орқали)

Жиззах вилоят ҳокимлиги расмий сайти орқали мурожаат қилиш

  • Давлат органи раҳбарлари қабулига ёзилиш
скачать dle 12.0


Фикрлар