Жисмоний шахсларга

Ушбу бўлимда фуқаролар турли давлат хизматлари учун онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик шахсларга

Тадбиркорнинг шахсий кабинетида онлайн рухсатнома, гувоҳнома ва лицензиялар олиш имконияти мавжуд.

Базавий интерактив хизматлар

Ушбу бўлимда ҳокимлик томонидан кўрсатиладиган базавий интерактив хизмат турлари жойлаштирилган



Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш интерактив давлат хизмати

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш интерактив давлат хизмати
Интерактив хизмат
  • Бепул фойдаланиш
  • Онлайн мурожаат
  • Қисқа муддатда расмийлаштириш
Хизмат ҳақида Хизматдан фойдаланиш
Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш интерактив давлат хизмати

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун!
  • www.jizzax.uz сайтида рўйхатдан ўтишингиз ёки
  • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда
  • ID.UZ тизими орқали рўйхатдан ўтгач фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

  • Интерактив хизмат номи: Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш интерактив давлат хизмати
  • Категория: Жисмоний шахсларга;

Хизмат ҳақида:

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.

Ушбу давлат хизматини кўрсатувчи давлат органи:

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами (қуйида санаб ўтилган) “Ягона дарча” марказлари орқали қабул қилиниб, ҳужжатлар асосида хулосалар ва қарорлойиҳалари тайёрланиб, Жиззах вилоятидаги шахар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги ишчи органга хулоса учун тақдим этилади.

Хизмат якунига тақдим этиладиган ҳужжат тоифаси:

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги – гувоҳнома.

Хизматдан фойдаланувчиларнинг тоифаси:

  • Юридик шасхлар;

  • Жисмоний шахслар.

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:

  • Реклама жойини олиш ва реклама конструксиясини жойлаштириш истагини билдирган аризачи ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилши керак: -аризадан мақсад; -конструкция тури ва унинг ўлчамлари; -аризадаги реклама жойининг мавжуд объектларга боғлиқ ҳолда аниқ манзили; -аризачининг имзоси ва муҳри; -реклама жойининг чизмаси; -ўрнатилиши мўлжалланаётган конструксиянинг изометрияда олд томондан, ён томондан, тепадан кўринишлари акс этган ҳамда конструксия барча элементларининг ўлчамлари, тури, конструкциянинг умумий оғирлиги кўрсатилган техникавий чизмаси; -шамол босими талабларига мувофиқлиги тўғрисида маъсул шахслар томонидан бажарилиб, имзоланган ҳамда ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган кафолат мажбуриятлари; -зарур бўлса, реклама конструксиясини ўрнатилиши мўлжалланган мулк эгалари, шунингдек реклама конструксиясини ўрнатиш мўлжалланаётган ҳудуд эгалари билан келишув.

  • Ахборот кўрсаткичини ўрнатиш истагини билдирган аризачи ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим: -аризадан мақсад; -ахборот кўрсаткичининг ўлчамлари; -ахборот кўрсаткичи ўрнатиладиган манзили ва мўлжали; -кўрсаткичдаги матн ва жойлаштириш муддати; -аризачининг имзоси ва муҳри. Аризага мажбурий тартибда қуйидаги ҳужжатлар мажмуаси илова қилинади: -ахборот кўрсаткичи ўрнатиладиган жойининг чизмаси; -раҳбар томонидан тасдиқланган ва муҳри билан шаҳодатланган, конструксиянинг аниқ ўлчамлари ва рангли тасвири кўрсатилган ахборот кўрсаткичи конструксиясининг эскизи.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

· «Реклама тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

· “ «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори.

Хизмат нархи:

Кўрсатилаётган рекламанинг мазмуни, реклама ташувчисининг тури, жойлаштирилаётган рекламанинг эгаллаш ҳудудига боғлиқ ҳолда Жиззах вилоятидаги шахар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Кенгаш қарорига кўра.

Хизматни кўрсатиш муддати:

40 иш кунигача.

Рад этиш сабаблари:

Тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган ва қўйилмаган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, жумладан:

  • қайд этилган барча ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;

  • аризачи талаб этилган қонун-қоидаларга рози бўлмаганда;

  • талаб этилган формалар нотўғри тўлдирилганда.

Шикоят аризаси бериш тартиби

Лицензияси орган мансабдор шахсининг ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

Ташқи реклама жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун ариза нусхаси(doc, 145 кб)

Руҳсатнома нусхаси(doc, 52 кб)

Хизмат регламенти(pdf, 347кб)

Бошқа ҳужжатлар(zip, 42 кб)

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун мурожаат жўнатиш

(jizzax.uz сайти орқали)

скачать dle 12.0


Фикрлар