Жисмоний шахсларга

Ушбу бўлимда фуқаролар турли давлат хизматлари учун онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик шахсларга

Тадбиркорнинг шахсий кабинетида онлайн рухсатнома, гувоҳнома ва лицензиялар олиш имконияти мавжуд.

Базавий интерактив хизматлар

Ушбу бўлимда ҳокимлик томонидан кўрсатиладиган базавий интерактив хизмат турлари жойлаштирилган



Ўсимликлар дунёсидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олиш

Ўсимликлар дунёсидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олиш
Интерактив хизмат
  • Бепул фойдаланиш
  • Онлайн мурожаат
  • Қисқа муддатда расмийлаштириш
Хизмат ҳақида Хизматдан фойдаланиш
Ўсимликлар дунёсидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олиш

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун!
  • www.jizzax.uz сайтида рўйхатдан ўтишингиз ёки
  • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда
  • ID.UZ тизими орқали рўйхатдан ўтгач фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

  • Интерактив хизмат номи: Ўсимликлар дунёсидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олиш
  • Категория: Жисмоний шахсларга;

БИОЛОГИК РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил 43-сон, 530-модда; 2015 йил 39-сон, 511-модда; 2016 йил, 12-сон, 113 модда)

«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон РеспубликасиҚонунигамувофиқҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва аҳамиятини кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таҳминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори)

 Хизмат ҳақида:

“Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома” олиш.

Ушбу давлат хизматини кўрсатувчи давлат органлари:

“Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома”ни олиш учун жисмоний ва юридик шахс – тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами (қуйида санаб ўтилган) “Ягона дарча” марказлари орқали қабул қилиниб, ҳужжатлар асосида хулосалар ва қарорлар лойиҳалари тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вилоят бошқармасига ариза ва ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун топширилади.

Хизмат якунида тақдим этиладиган ҳужжат тоифаси:

“Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш учун рухсатномаси”

Хизматдан фойдаланувчиларнинг тоифаси:

  • Жисмоний шахс
  • Юридик шахс
  • Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар
  • Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари

“Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш учун рухсатномаси”ниолиш учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:

Янги ҳамда амал қилиш муддати тугаган рухсатномаларни қайта расмийлаштириш учун:

  • Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза;
  • Қизил китобга киритилмаган, табиатдан ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш), териш тўғрисидаги қўшимча маълумотлар.

Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун:

  • Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш учун берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш учун ариза;
  • Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш учун бериладиган рухсатномага – қизил китобга киритилмаган, табиатдан ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш), териш тўғрисидаги қўшимча маълумотлар.

Рухсатномани амал қилиш муддатини узайтириш учун:

  • Рухсатномани амал қилиш муддатини узайтириш, худди янги рухсатнома олиш учун белгиланган тартиблар асосида амалга оширилади.

Рухсатноманинг нусхасини олиш учун:

  • Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш учун берилган рухсатноманинг нусхасини олиш учун ариза;
  • Қизил китобга киритилмаган, табиатдан ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш), териш тўғрисидаги ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш учун бериладиган рухсатнома (Рухсатнома яроқсиз ҳолга келганда берилади);
  • Рухсатномани нусхасини олиш учун ариза берувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

«Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги Қонуни

«Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги» Вазирлар Маҳкамасининг  2014 йил 20-октябрдаги ВМҚ-290-сон қарори. 

Хизмат нархи:

  • Ўзбекистон Респуликаси фуқароси-жисмоний шахслардан: Рухсатнома олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун – йиғим, энг кам ойлик иш хақининг 10 фоиз миқдорида; Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун – йиғим, энг кам ойлик иш хақининг 5 фоиз миқдорида; Рухсатноманинг нусхасини олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун – йиғим, энг кам ойлик иш хақининг 5 фоиз миқдорида;
  • Ўзбекистон Респуликаси фуқароси – юридик шахслардан: Рухсатнома олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун – йиғим, энг кам ойлик иш хақининг 20 фоиз миқдорида; Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун – йиғим, энг кам ойлик иш хақининг 5 фоиз миқдорида; Рухсатноманинг нусхасини олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун – йиғим, энг кам ойлик иш хақининг 5 фоиз миқдорида;
  • Чет эл фуқароларидан : Рухсатнома олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун – йиғим, 10 (ўн) АҚШ доллари миқдорида; Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун – йиғим, рухсатнома олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун йиғимнинг 50 фоиз миқдорида (5 АҚШ доллари); Рухсатноманинг нусхасини олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун – йиғим, рухсатнома олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун йиғимнинг 50 фоиз миқдорида (5 АҚШ доллари);

Хизматни кўрсатиш муддати:

  • Қайта берилган аризани кўриб чиқиш-15 иш куни;
  • Олдин берилган руҳсатномани қайта расмийлаштириш учун-5 иш куни;
  • Руҳсатномани нусхасини бериш учун-5 иш куни;
  • Давлат хизматини кўрсатишда олдин берилган рад жавобининг камчиликлари бартараф этилгандан сўнг, қайта берилган аризани кўриб чиқиш-10 иш куни мобайнида.

Рад этиш сабаблари:

Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Хизмат паспорти(pdf, 848 кб)

Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олиш ариза бланка нусхаси(pdf, 101 Кб)

Рухсат гувоҳномаси(pdf, 34Кб)

Рухсатномани қайта расмийлаштириш бланкаси(pdf, 103 кб)

Бошқа ҳужжатлар(zip, 309 кб)


Интерактив хизматдан фойдаланиш учун мурожаат жўнатиш

(jizzax.uz сайти орқали)

скачать dle 12.0


Фикрлар