Жисмоний шахсларга

Ушбу бўлимда фуқаролар турли давлат хизматлари учун онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик шахсларга

Тадбиркорнинг шахсий кабинетида онлайн рухсатнома, гувоҳнома ва лицензиялар олиш имконияти мавжуд.

Базавий интерактив хизматлар

Ушбу бўлимда ҳокимлик томонидан кўрсатиладиган базавий интерактив хизмат турлари жойлаштирилган



Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш
Интерактив хизмат
  • Бепул фойдаланиш
  • Онлайн мурожаат
  • Қисқа муддатда расмийлаштириш
Хизмат ҳақида Хизматдан фойдаланиш
Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун!
  • www.jizzax.uz сайтида рўйхатдан ўтишингиз ёки
  • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда
  • ID.UZ тизими орқали рўйхатдан ўтгач фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

  • Интерактив хизмат номи: Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш
  • Категория: Жисмоний шахсларга;

Хизмат ҳақида:

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш.

Ушбу давлат хизматини кўрсатувчи давлат органи:

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами (қуйида санаб ўтилган) “Ягона дарча” марказлари орқали қабул қилиниб, ҳужжатлар асосида хулосалар ва қарорлойиҳалари тайёрланиб, шаҳар ва туман ҳокимликлари қошидаги тадбиркорлик субекларини рўйхатга олиш Инспексиясига хулоса учун тақдим этилади.

Хизмат якунига тақдим этиладиган ҳужжат тоифаси:

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга – рухсатнома.

Хизматдан фойдаланувчиларнинг тоифаси:

  • Юридик шасхлар;
  • Жисмоний шахслар.

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш  учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:

  • Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома олишга ариза;
  • Ариза берувчининг мавжуд турар жой биносига ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • Тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан тайёрланган бинонинг нархи нусхаси;
  • Бинога биргаликда эгалик қилувчилар ва оила вояга етган аъзоларининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга нотариал тасдиқланган ёзма равишда розилиги;
  • Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

  • “Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги 163-И-сон билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси””
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйҳатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 357-сон қарори”

Хизмат нархи:

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш учун тўловлар мавжуд эмас (бепул).

Хизматни кўрсатиш муддати:

27иш кунигача.

Рад этиш сабаблари:

Тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган ва қўйилмаган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, жумладан:

– қайд этилган барча ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;

– аризачи талаб этилган қонун-қоидаларга рози бўлмаганда;

– талаб этилган формалар нотўғри тўлдирилганда;

 Файлни юклаб олмоқ: ariza.doc [146,5 Kb] (юкланган: 1)
 Файлни юклаб олмоқ: binoning-kadastr-hujjati.doc [59 Kb] (юкланган: 0)
 Файлни юклаб олмоқ: rozilik-xati.doc [61 Kb] (юкланган: 0)
 Файлни юклаб олмоқ: ruhsatnoma-nusxasi.doc [46 Kb] (юкланган: 0)
 Файлни юклаб олмоқ: ruhsatnomaning-nusxasin-olish-uchun-ariza.doc [144 Kb] (юкланган: 0)
 Файлни юклаб олмоқ: xulosa.doc [46,5 Kb] (юкланган: 0)
 Файлни юклаб олмоқ: rad-etish-blankasi-nusxasi.doc [64,5 Kb] (юкланган: 0)
 Файлни юклаб олмоқ: boshqa-hujjatlar.zip [79,58 Kb] (юкланган: 0)

 Файлни юклаб олмоқ: interaktiv-xizmat-reglamenti.pdf [341,77 Kb] (юкланган: 0)

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун мурожаат жўнатиш

(jizzax.uz сайти орқали)

скачать dle 12.0


Фикрлар