Жисмоний шахсларга

Ушбу бўлимда фуқаролар турли давлат хизматлари учун онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик шахсларга

Тадбиркорнинг шахсий кабинетида онлайн рухсатнома, гувоҳнома ва лицензиялар олиш имконияти мавжуд.

Базавий интерактив хизматлар

Ушбу бўлимда ҳокимлик томонидан кўрсатиладиган базавий интерактив хизмат турлари жойлаштирилган



Хаж ва Умра зиёрати

Хаж ва Умра зиёрати
Интерактив хизмат
  • Бепул фойдаланиш
  • Онлайн мурожаат
  • Қисқа муддатда расмийлаштириш
Хизмат ҳақида Хизматдан фойдаланиш
Хаж ва Умра зиёрати

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун!
  • www.jizzax.uz сайтида рўйхатдан ўтишингиз ёки
  • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда
  • ID.UZ тизими орқали рўйхатдан ўтгач фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

  • Интерактив хизмат номи: Хаж ва Умра зиёрати
  • Категория: Жисмоний шахсларга;

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА
Ҳаж сафарига бориш учун рўйхатга олиш ва расмийлаштириш
тартиби ҳамда вазифалари

Ҳаж сафарига бориш учун навбат рўйхатига кириш бўйича фуқаролар вилоят ҳокимлигининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибиятига мурожаат этиши лозим.

 Вилоят  ҳокимлигининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибиятига Ҳаж сафарига бориш истагида бўлган фуқароларни рўйхатга олишда қуйидаги вазифалар юклатилган:

– Ҳаж сафарига бориш учун ариза билан паспорт нусхасини илова қилиши;

–йил давомида Ҳаж сафарига бориш бўйича мурожаат этган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тикилган, рақамланган, муҳрланган, имзоланган дафтарга тартиб асосида рўйхатга олиш, унда рўйхатга фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайд этиш ҳамда вилоят ҳудудида камида 3 йил муқим яшаган бўлиши ва доимий истиқомат қиладиган манзилига кўра олиш;

–маҳалла фуқаролар йиғини томонидан махсус тикилган, рақамланган, муҳрланган дафтардан кетма-кетликда туман Ҳаж жамоатчилик Кенгашига берилган квотага асосан тавсия қилиш.

Вилоят ҳокимлиги ҳаж сафарига бориш учун тавсия этишда қуйидагиларни амалга оширади:

–белгиланган квотага ва махсус тикилган, рақамланган, муҳрланган дафтардаги навбатга риоя этиш;

–рўйхатга Ҳаж сафарига бормаган ҳамда 40 ёшдан ошган фуқароларни тавсия этиш;

–аёлларни тавсия этишда маҳрам масаласига эътибор бериш;
(Изоҳ: 46 ёшгача бўлган аёл киши учун маҳрам қоида тариқасида отаси, акаси, укаси, турмуш ўртоғи, ўғли бўлиши мумкин ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг талабига асосан 46 ёшдан ошган аёлдан маҳрам талаб этилмайди).

Вилоят ҳокимлиги Ҳаж жамоатчилик Кенгашининг вазифалари:

–Республика Ҳаж Жамоатчилик кенгаши томонидан Жиззах вилоятига ажратилган квотадан келиб чиқиб, белгилаган йилда Ҳаж сафарига фуқароларни юбориш учун туманлар кесимида квота ишлаб чиқиш ҳамда тақдим этиш;

–белгиланган йил учунтуман Ҳаж жамоатчилик Кенгашидан рўйхат ва ҳужжатларни олиш ҳамда уларни ўрнатилган тартибда белгиланган муддатда Республика Ҳаж жамоатчилик Кенгашига тақдим этиш;

–Ҳаж масаласига оид фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш;

–Ҳаж сафарига бориб келган фуқароларнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш.

Тавсия этиш жараёнида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

– навбатдаги фуқаролар билан Ҳаж сафарига бориши ва унга қўйиладиган талаблар бўйича суҳбат уюштириш;

– 46 ёшгача бўлган аёлларнинг маҳрами мавжудлигига эътибор қаратиш;

– фуқаронинг паспорти белгиланган талабга жавоб бериши, чиқиш визаси мавжудлиги ва муддатини кўриб чиқиш;

– фуқаро Саудия Арибистони Подшоҳлигига бориб келиш ва белгиланган амалларни бажариш учун саломатлиги тўғри келиши бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш ва хулоса олиш;

– юқоридаги вазифалар бажарилгандан сўнг, фуқародан Ҳаж сафарига бориш учун белгиланган пул тўловини қабул қилиш; (Изоҳ: Тўловни ўрнатилган муддатда амалга оширмаган фуқаро рўйхатдан чиқарилади).

– Республика Ҳаж жамоатчилик Кенгашининг талаблари асосида Ҳаж сафарига бориш учун тўловни амалга оширган фуқароларнинг ҳужжатларини тайёрлаш ва тақдим этиш.

Ҳаж сафарига бориш юзасидан мурожаат этаётган фуқарога рўйхатга киритиш, тавсия этиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва Ҳаж билан боғлиқ бошқа масалалар учун бирон иш юклаш ёки маблағ талаб қилиш қатъиян ман этилади.

Ушбу ҳолатлар бўйича Жиззах вилоят ҳокимлигининг (8-372)-226-22-99, 226-39-40 телефон рақамларига ёкиjamoat.din@inbox.электрон манзили орқали мурожаат этишингиз мумкин.

ШАҲАР ВА ТУМАНЛАР «МАҲАЛЛА» ЖАМОАТ ФОНДЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРОН ПОЧТА МАНЗИЛЛАРИ

Арнасой тумани —аt.mahallafond@umail.uz

Бахмал тумани —bt.mahallafond@umail.uz

Дўстлик тумани —dt.mahallafond@umail.uz

Жиззах тумани —jt.mahallafond@umail.uz

Зарбдор тумани—zrt.mahallafond@umail.uz

Зафаробод тумани—zft.mahallafond@umail.uz

Зомин тумани—zmt.mahallafond@umail.uz

Мирзачўл тумани—mt.mahallafond@umail.uz

Пахтакор тумани—pt.mahallafond@umail.uz

Фориш тумани —ft.mahallafond@umail.uz

Ғаллаорол тумани—gt.mahallafond@umail.uz

Янгиобод тумани—yat.mahallafond@umail.uz

Жиззах шаҳри—jsht.mahallafond@umail.uz

Ҳаж аризаси наъмунаси(doc, 31 кб)

Умра аризаси наъмунаси(doc, 39 кб)

Хизмат регламенти (pdf, 136 кб)

скачать dle 12.0


Фикрлар