Жисмоний шахсларга

Ушбу бўлимда фуқаролар турли давлат хизматлари учун онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик шахсларга

Тадбиркорнинг шахсий кабинетида онлайн рухсатнома, гувоҳнома ва лицензиялар олиш имконияти мавжуд.

Базавий интерактив хизматлар

Ушбу бўлимда ҳокимлик томонидан кўрсатиладиган базавий интерактив хизмат турлари жойлаштирилган



Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномасини олиш

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномасини олиш
Интерактив хизмат
  • Бепул фойдаланиш
  • Онлайн мурожаат
  • Қисқа муддатда расмийлаштириш
Хизмат ҳақида Хизматдан фойдаланиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномасини олиш

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун!
  • www.jizzax.uz сайтида рўйхатдан ўтишингиз ёки
  • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда
  • ID.UZ тизими орқали рўйхатдан ўтгач фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

  • Интерактив хизмат номи: Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномасини олиш
  • Категория: Интерактив хизматлар / Юридик шахсларга;

Хизмат ҳақида:

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномасини бериш.

Ушбу давлат хизматини кўрсатувчи давлат органлари:

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахс – тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами (қуйида санаб ўтилган) “Ягона дарча” марказлари орқали қабул қилиниб, ҳужжатлар асосида хулосалар ва қарорлойиҳалари тайёрланиб, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномасини бериш тўгрисидаги ариза ва ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқувчи ишчи орган – Махсус комиссияга топширилади.

Хизмат якунига тақдим этиладиган ҳужжат тоифаси:

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномаси

Хизматдан фойдаланувчиларнинг тоифаси:

Юридик шахс – тадбиркорлик субъектлари.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахс – тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:

  • Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги хисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза.\
  • Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
  • Шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баробари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади.
  • Чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16- мартдаги ПҚ-605-сон қарори.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби:

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномасини бериш бепул

Хизматдан фойдаланиш давридаги тўлов тури:

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим – бир ойлик савдо-сотиқ учун энг кам ойлик иш хақининг бэш баробари миқдорида

Хизматни кўрсатиш муддати:

15 иш кунигача

Рад этиш сабаблари:

Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Ариза шакли:  Файлни юклаб олмоқ: ariza1.doc [147 Kb] (юкланган: 2)
Руҳсат гувоҳномаси:  Файлни юклаб олмоқ: ruhsat-guvonomasi1.doc [61,5 Kb] (юкланган: 0)
Бошқа ҳужжатлар: Файлни юклаб олмоқ: boshqa-hujjatlar1.zip [122,22 Kb] (юкланган: 0)
Хизмат регламенти:  Файлни юклаб олмоқ: alkogolli-mahsulotlar-bilan-chakana-savdo.pdf [163,12 Kb] (юкланган: 2)

  

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун мурожаат жўнатиш

(jizzax.uz сайти орқали)

скачать dle 12.0


Фикрлар