Жисмоний шахсларга

Ушбу бўлимда фуқаролар турли давлат хизматлари учун онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик шахсларга

Тадбиркорнинг шахсий кабинетида онлайн рухсатнома, гувоҳнома ва лицензиялар олиш имконияти мавжуд.

Базавий интерактив хизматлар

Ушбу бўлимда ҳокимлик томонидан кўрсатиладиган базавий интерактив хизмат турлари жойлаштирилган



Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш
Интерактив хизмат
  • Бепул фойдаланиш
  • Онлайн мурожаат
  • Қисқа муддатда расмийлаштириш
Хизмат ҳақида Хизматдан фойдаланиш
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун!
  • www.jizzax.uz сайтида рўйхатдан ўтишингиз ёки
  • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда
  • ID.UZ тизими орқали рўйхатдан ўтгач фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

  • Интерактив хизмат номи: Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш
  • Категория: Интерактив хизматлар / Юридик шахсларга;

Хизмат ҳақида:

“Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат бериш гувоҳномаси”ни бериш.

Ушбу давлат хизматини кўрсатувчи давлат органлари:

“Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат бериш гувоҳномаси”ни олиш учун юридик шахс – тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами (қуйида санаб ўтилган) “Ягона дарча” марказлари орқали қабул қилиниб, ҳужжатлар асосида хулосалар ва қарорлар лойиҳалари тайёрланиб, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган руҳсат гувоҳномасини бериш” тўғрисидаги ариза ва ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқувчи ишчи орган – Махсус комиссияга топширилади.

Хизмат якунида тақдим этиладиган ҳужжат тоифаси:

“Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат бериш гувоҳномаси”.

Хизматдан фойдаланувчиларнинг тоифаси:

Юридик шахс – тадбиркорлик субъектлари.

“Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат бериш гувоҳномаси”ниолиш учун юридик шахс – тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:

  • Руҳсат гувоҳномаси олиш учун ариза, унда умумий овқатланиш корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, банк муассасасининг номи ва банкдаги хисоб рақами.
  • Умумий овқатланиш корхонасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
  • Рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза бериш вақтига келиб шахарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баробари миқдорида ҳамда қишлоқ жойларда ва узоқ тоғли ҳудудларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 баробари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар устав фонди пул шаклида шакллантирилган бўлса — бу тўғрида тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. устав жамғармаси бошқача мулк билан шакллантирилган тақдирда ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини, унинг қийматини ва унинг устав фондига киритилишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
  • Хизмат кўрсатувчи банкнинг банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги тўгрисидаги маълумотнома.
  • Аризада кўрсатилган муддатга мувофиқ рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

“Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 28-мартдаги ВМҚ-89-сон қарори (Lex.uzорқали кўриш)

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби:

“Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат бериш гувоҳномаси”ни олиш бепул.

Хизматдан фойдаланиш давридаги тўлов тури:

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим – бир ойлик савдо-сотиқ учун энг кам ойлик иш хақининг беш баробари миқдорида.

Хизматни кўрсатиш муддати:

15 иш кунигача.

Рад этиш сабаблари:

Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Хизмат паспорти(pdf, 2200 Кб)

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олишга ариза(.doc, 150 Кб)

Руҳсат гувоҳномаси(doc, 60 Кб)

Бошқа ҳужжатлар(зип, 112 Кб)

Хизмат регламенти(pdf, 134 Кб)

скачать dle 12.0


Фикрлар