Жисмоний шахсларга

Ушбу бўлимда фуқаролар турли давлат хизматлари учун онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик шахсларга

Тадбиркорнинг шахсий кабинетида онлайн рухсатнома, гувоҳнома ва лицензиялар олиш имконияти мавжуд.

Базавий интерактив хизматлар

Ушбу бўлимда ҳокимлик томонидан кўрсатиладиган базавий интерактив хизмат турлари жойлаштирилган



Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан хужжатларни қабул қилиш

Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан хужжатларни қабул қилиш
Интерактив хизмат
  • Бепул фойдаланиш
  • Онлайн мурожаат
  • Қисқа муддатда расмийлаштириш
Хизмат ҳақида Хизматдан фойдаланиш
Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан хужжатларни қабул қилиш

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун!
  • www.jizzax.uz сайтида рўйхатдан ўтишингиз ёки
  • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда
  • ID.UZ тизими орқали рўйхатдан ўтгач фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

  • Интерактив хизмат номи: Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан хужжатларни қабул қилиш
  • Категория: Интерактив хизматлар / Жисмоний шахсларга / Юридик шахсларга;

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкалари бериш

(реализация қилиш)

      Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси — бу қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашган жойга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер фондининг бир қисми. 2008 йил 1 январгача якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги таркибига кирмайдиган ерлардан белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир оилага 0,06 гектаргача мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун берилади. 2008 йил 1 январдан бошлаб якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари кимошди асосида фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжинеринг компанияси иштирокида қурилган уй-жой жойлашган ер участкаси туман ҳокимининг қарорига биноан, якка тартибда уй-жой қурувчига (Ўзбекистон Республикаси фуқаросига) ҳар бир иморат солувчига 0,06 гектардан ким ошди савдоси ўтказмасдан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилади.
Ер участкалари беришда (реализация қилишда) фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш учун ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади. Аризага ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича турар жойларнинг кадастр иши нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжинеринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилиши учун ажратилган ер массивида уй-жой қуришга буюртма расмийлаштирган якка тартибда уй-жой қурувчи компаниянинг ҳудудий филиалларига аниқ ер участкасини ва танлаб олинган намунавий лойиҳани кўрсатган ҳолда ёзма ариза билан мурожаат қилади. Ариза туман (шаҳар) ҳокими бошчилик қиладиган, ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия (кейинги ўринларда «комиссия» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади. Комиссия таркибига «Ергеодэзкадастр» давлат қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш органлари, санитария-эпидэмиология хизмати, фуқаролар йиғинлари вакиллари ва бошқа шахслар киритилади. Комиссия ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки ер участкаси бериш асосли равишда рад этилиши тўғрисида хулоса чиқаради. Фуқароларга белгиланган тартибда кимошди савдосида ер участкасини сотишда комиссиянинг қарори талаб қилинмайди.
Ер участкалари биринчи навбатда:

скачать dle 12.0


Фикрлар