Жисмоний шахсларга

Ушбу бўлимда фуқаролар турли давлат хизматлари учун онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик шахсларга

Тадбиркорнинг шахсий кабинетида онлайн рухсатнома, гувоҳнома ва лицензиялар олиш имконияти мавжуд.

Базавий интерактив хизматлар

Ушбу бўлимда ҳокимлик томонидан кўрсатиладиган базавий интерактив хизмат турлари жойлаштирилган



Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш

Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш
Интерактив хизмат
  • Бепул фойдаланиш
  • Онлайн мурожаат
  • Қисқа муддатда расмийлаштириш
Хизмат ҳақида Хизматдан фойдаланиш
Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун!
  • www.jizzax.uz сайтида рўйхатдан ўтишингиз ёки
  • Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда
  • ID.UZ тизими орқали рўйхатдан ўтгач фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

  • Интерактив хизмат номи: Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш
  • Категория: Интерактив хизматлар / Юридик шахсларга;

Автомобиль ёнилғисини савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш

Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги «Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги № ВМҚ-289 – сонли қарориасосида амалга оширилади.

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

Лицензия олиш учун лицензия талабгори «Ўздавнефтгазинспексия» ҳудудий бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ келувчи бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуниксиялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) «Ўздавнефтгазинспексия» ҳудудий бўлимининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчалари ва мой алмаштириш пунктларининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус маълумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси;

э) Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаси ва мой алмаштириш пунктининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ж) ёнғин назорати ҳудудий органларининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаси ва мой алмаштириш пунктининг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;

з) «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан бериладиган метрологик таъминот тўғрисидаги хулоса;

и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаси ва мой алмаштириш пунктининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимига бэвосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади.

Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).

Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.

Хизматдан фойдаланиш(my.gov.uz орқали)

Хизмат регламенти(pdf, 162 кб)

Хизматдан фойдаланиш (jizzax.uz орқали)

скачать dle 12.0


Фикрлар